Линклар

Ўзбек депутатлари сайловчилар муаммоларини ўрганади


Олий Мажлис депутатларининг сайловчилар билан учрашиши Ўзбекистон учун фавқулодда ғайриоддий феномендир.

Олий Мажлис депутатларининг сайловчилар билан учрашиши Ўзбекистон учун фавқулодда ғайриоддий феномендир.

Бу тадбир Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳукуматига ишончсизлик билдиришга тайёргарлик дея кўрилмоқда.


Ўзбекистон парламенти депутатлари 20 ноябрдан бошлаб бир ҳафта давомида сайловчилар билан учрашади.

Олий Мажлис вакилларидан бирининг исми сир қолиши шарти билан Озодликка айтишича, бир ҳафта давомида барча депутатлар оммавий равишда жойлардаги сайловчилар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганади.

Электр энергия, табиий газ, сув таъминоти масалаларига бағишланган учрашувларда депутатлар билан бирга улар дохил партия вакиллари ҳамда маҳаллий хокимлик вакиллари ҳам иштирок этадилар.

Узметроном сайтининг ёзишича, бу тадбир Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига парламентда ишончсизлик билдирилишига тайёргарлик ўлароқ амалга оширилмоқда.

Интернет нашр ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, жорий йил декабр ойида Олий Мажлиснинг қуйи ва юқори палаталари ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасига ишончсизлик билдириш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.

Айни вазиятни кузатаётган Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоилов Озодлик билан суҳбатда депутатларнинг сайловчилар билан оммавий учрашувлари ортида Шавкат Мирзиёев ҳукуматига ишончсизлик билдириш мақсади йўқлигини таъкидлади.

Бироқ Исмоиловга кўра, кейинги пайтда мамлакатда Шавкат Мирзиёев ҳукуматига ишончсизлик ва унинг истеъфоси атрофидаги гап-сўзлар кўпайган.

Қуйида Суҳроб Исмоилов билан суҳбатни тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG