Линклар

Швеция ҳукумати мамлакат мухолифати билан келаси йилдан бошлаб Афғонистондаги швед қўшинларини олиб чиқиш жараëнини бошлаш юзасидан келишувга эришилганини маълум қилди.

Мамлакат Ташқи ишлар вазири Карл Билдтнинг айтишича¸ 2012 йил охирига қадар Афғонистондаги швед қўшини сони 500 дан 400 га туширилади¸ 2014 йил ëзига бориб қолган ҳарбийлар ҳам ватанга қайтарилади.

Айни пайтда¸ Швеция ҳукумати 2014 йилдан сўнг ҳам Афғонистон хавфсизлик кучларига ëрдам бериш мақсадида 200 нафарга яқин ҳарбий қолдириш режасида эканини билдирди.

НАТО қўмондонлик қилаëтган халқаро кучлар таркибидаги Швеция ҳарбийлари Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳри яқинида жойлашган.
XS
SM
MD
LG