Линклар

“Илгак” саҳифасида бериладиган “ажабсанда” хабарлар сизнинг ҳукмингизга ҳавола.


Тошкент ва Гавана ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда. 4 ноябр куни Тошкентга ташриф буюрган Кубанинг қароргоҳи Москвада жойлашган Ўзбекистон бўйича элчиси Хуан Вальдес Фигероа Ўзбекистон расмийлари ва талабалари билан учрашди ва биргаликда Совет Иттифоқи давридаги алоқаларни эслашиб, Кубадаги социалистик иқтисодиётни янгилаш режаси ҳақида суҳбатлашишди.

Куба ахборот агентлиги (ACN): “Вальдес Ўзбекистон ташқи муносабатлар бўйича вице министр Хасан Икромов билан суҳбати давомида, АҚШ нинг Куба блокадасига қарши овоз берганлиги учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди. Куба дипломати ҳукуматнинг парламентдаги партияси лидери Латиф Ғуломов билан учрашиб, давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги имкониятлар ҳақида гаплашди. Вальдес Ўзбекистон маданият ва спорт вазирининг ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ва Халқаро муносабатлар бўйича департамент раҳбари Мақсудов Анваржон билан учрашиб Совет Иттифоқи даврида мазкур соҳалардаги ҳамкорликни эслашди. Вальдес Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университетининг юзга яқин талабаларига бугунги кунда Кубанинг социалистик иқтисодиётида рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида лекция берди. Дипломат Кубага нисбатан 50 йилдан зиёд вақт мобайнида амал қилиб келаётган АҚШ санкцияларининг таъсири борасидаги талабалар саволларига ҳам жавоб берди...”

(таҳр. - Ўзбекистон 1995 ва 1997 йилларда АҚШ ва Исроил билан биргаликда БМТ Бош ассамблеясида Кубага нисбатан киритилган санкцияларнинг олиб ташланишига қарши овоз берган. )




"Буюк" китоблар тақдимоти













Ўзбекистон миллий ахборот агентлаги (ЎзА): Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобининг Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллиги байрами арафасида нашр этилиши мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Айни кунларда ушбу китобни халқимиз, айниқса, ёшлар катта қизиқиш ва эътибор билан ўрганмоқда.


Туркманистон Давлат ахборот агентлиги (TDH): Бугун Қурбон байрамини нишонлаш арафасида Туркманистон миллий маданият марказида ижодкорлар учрашуви бўлиб ўтди.

Маданият ходимлари президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг “Тирик афсона” номли миллий гилам тўқиш санъати ҳақидаги фундаментал асари хусусида ҳаяжонга тўлиб гапирдилар.


ЎзА: Мамлакатнинг тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят мураккаб, айни вақтда шарафли тараққиёт йўли, бу йўлда қўлга киритилган, бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда тан олинаётган ютуқ ва марраларимизга қандай асосда, қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганини англашга давлатимиз раҳбарининг бу китоби ишончли манба ва амалий қўлланмадир.


TDH: Анжуман иштирокчилари “Яхшидан от қолар” романининг алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Бу китобда давлат раҳбари ўзи туғилиб ўсган ўлкани, одамлари ва уларнинг урф одатларини тасвирлаган, ҳужжатлар ва хотиралар асосида Туркманистон тарихининг энг оғир давридаги жамият ҳаётини реал манзарасини акс эттирди. Йиғилганлар бу асарларнинг юксак аҳамиятини қайд этиб, президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг мамлакат илм-фан, таълим ва маданиятига қўшаётган улкан шахсий ҳисса қўшаётганини таъкидладилар.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG