Линклар

Ўзбекистон ички ялпи маҳсулоти бу йил 8,4 фоизга, ишлаб чиқариш ҳажми эса 9,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси мажлисида таъкидланди.

Қўмита аъзоларига кўра, жорий йилда мамлакат бюджетининг таҳминан 60 фоизи таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий соҳаларга сарфланаётганини қайд этди.

Ўзбекистон расмийлари четдаги меҳнат муҳожирлари ва уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни борасидаги статистик маълумотларни жамоатчиликка ошкор этмайдилар.

Россия Марказий Банки маълумотларига биноан 2011 йил иккинчи квартали мобайнида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ватанларига юборган маблағлари бир миллиард Америка долларидан ошган.

Норасмий ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон Ялпи Ички маҳсулотининг 10 фоизини меҳнат муҳожирлари четдан юбораётган маблағлар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG