Линклар

logo-print
Ўзбекистон мактабларида электрон кундалик ҳамда жэт-буклардан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Олам.уз сайти хабар қилди.

Синов мақсадида ҳар бир вилоятдаги иккита мактабда бу жорий этила бошлади.

Бу тизим орқали ота-оналар фарзандларининг ютуқ ва камчиликлари, дарс фаолияти ҳақида интернет ёки СМС орқали хабардор бўладилар.

Яқин кунларда эса экспериментда қатнашаётган мактаб ўқувчилари мамлакатда ишлаб чиқарилаётган жэт-букларни олишади.

Оғирлиги 500 грамм бўлган, нотбукни эслатувчи бу матоҳ барча мактаб дарсликларининг электрон мажмуи ҳисобланади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги расмийлари келажакда бу амалиётни мамлакатнинг барча мактабларида тадбиқ этиш ниятида.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг чекка вилоятларида ўқувчиларга оддий дарсликлар етишмайтгани айтилади.
XS
SM
MD
LG