Линклар

Дунё аҳли Эронни ядровий қуролига эга бўлиш аҳдидан қайтирмоғи керак. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху таъкидлади.

Жаноб Нетаняхунинг ушбу баёноти Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий қуроллар технологияси устида иш олиб бораëтгани ҳақида ҳисобот эълон қилиши ортидан янгради.

Агентлик Эрон ядровий қурол яратиш йўлида синовлар ўтказганидан дарак берувчи маълумотларга эгалини билдирган.

Расмий Теҳрон ўзининг ядровий дастури тинч мақсадлар, жумладан атом қувватини қўлга киритиш мақсадини кўзлашини таъкидлаб келади.

Эрон расмийлари Атом энергияси халқаро агентлиги иддаолари асоссиз демоқда.
XS
SM
MD
LG