Линклар

logo-print
Грецияда янги муваққат ҳукуматни тузиш бўйича музокаралар бугун ҳам давом этади.

Бу борадаги чоршанба кунги музокаралар натижасиз якун топганди.

Греция мухолифати етакчиси Антонис Самарас иқтидордаги ПАСОК ҳаракатини бу масаласини пайсалга солаётганликда айблади.

Мамлакат Конституциясига мувофиқ муваққат бош вазирни тайинлаш иқтидордаги партия зиммасида бўлади.

Истеъфога кетиши кутилаётган Греция бош вазири Георгиос Папандреу янги муваққат ҳукумат яқин фурсатда тузилишига умид билдирди.

Грециянинг янги тузилажак ҳукумати Европа Иттифоқи раҳбарларининг ўтган ой бўлиб ўтган фавқулодда саммитида қабул қилинган қарорларни амалга оширишни таъминлаши назарда тутилган қонунларни тасдиқлаши керак бўлади.

Георгиос Папандреу Европа раҳбарлари талабларини бажариш Грециянинг евро ҳудудида чиқариб юбормаслигининг шарти эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG