Линклар

Туркия шарқида яна зилзила рўй берди. Чоршанба кечқурун қайд этилган зилзила эпимаркази Ван вилоятидан 15 километр олисдаги Эдремит шаҳарчаси бўлган.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, Ван шаҳрида зилзила оқибатида камида 3 киши нобуд бўлган. Зилзиланинг кучи Рихтер шкаласи бўйича 5.7 баллни ташкил этган.

Мазкур минтақада ўтган ой 7.2 балл куч билан зилзила рўй берган эди. Ўшанда 600дан ортиқ одам вайроналар остида қолиб ҳалок бўлган, минглаб одам жароҳатланганди.
XS
SM
MD
LG