Линклар

Германияда Берлин девори йиқилганининг 22 йиллиги нишонланди.

Шарқий Германияда вояга етган мамлакат Канцлери Ангела Меркел кеча Берлинда қилган маърузасида бу воқеани ҳаётидаги энг бахтли кунлардан бири бўлганини таъкидлади.

Байрам тадбирлари Берлиннинг Бранденбург дарвозаси олдида ўтказилди.

Германияни иккига ажратиб келган узунлиги 155 километрли девор 1961 йилда қурилган, 1989 йил 9 ноябрда бузилган эди.

Бу девор оша Ғарбий Германия тарафга ўтмоқчи бўлган 100 дан зиёд одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG