Линклар

logo-print

Хитой Ўзбекистонга 28,7 миллион доллар қарз беради


Хитой Тараққиёт банки Ўзбекистоннинг Саноат-қурилиш банкига 28,7 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз бериш ҳақида келишув имзолади.

Прайм ахборот агентлиги хабарига кўра, бу маблағ Қашқадарё вилоятидаги “Жанубий Кемачи” нефт-газконденсат хавзасидаги лойиҳани амалга оширишга сарфланиши мўлжалланган.

Агентликка кўра, қарз қандай шартлар асосида ажратилгани ошкор қилинмаган.

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси мазкур лойиҳа доирасида газ компрессор станцияси қуришни режалаган. Қурилиш ишлари 2012 – 2013 йиллага мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG