Линклар

Қозоғистон парламенти қуйи палатаси аъзолари президент Нурсултон Назарбоевга парламентни тарқатиб юборишни сўраб мурожаат қилди.

Агар бу амалга ошса, муддатидан олдин сайлов ўтказилади ва бу ҳозир фақат Нур Отан партияси вакилларидан иборат парламентдаги бир қанча ўринни бошқа партия вакиллари эгаллашига имконият пайдо бўлади.

Мажлис раиси ўринбосари Нуртой Сабиляновга кўра, 107 депутатдан 53 нафари президентга йўлланган мурожаатга қўл қўйган.

Сабилянов глобал иқтисодий бўҳроннинг “янги тўлқини” мамлакатга таъсир этишидан олдин сайлов ўтказиш муҳим эканини урғулади.

Қозоғистонда навбатдаги сайлов 2012 йил август ойида ўтказилиши режаланган.

Шу пайтгача Қозоғистонда ўтказилган барча сайлов эркин ва адолатли эмас, деб бахоланган.
XS
SM
MD
LG