Линклар

Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингҳ ва Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний Малдив оролида ўтаётган Жанубий Осиё Минтақавий Ҳамкорлик Ассосиацияси (SAARC) саммити доирасида учрашди.

Мулоқотдан сўнг бош вазирлар “Ҳиндистон ва Покистон алоқаларида янги саҳифа очиш” вақти келганини баён қилишди.

- Бош вазир Юсуф Ғилоний ҳам қулай имкониятга эгамиз деган фикрда эканидан хурсандман. Шу боис музокараларнинг навбатдаги давраси сермаҳсул бўлиши ва икки давлатни ҳар қачонгидан ҳам бир-бирига яқинлаштириши керак, дея баёнот берди Ҳиндистон Бош вазири.

Бироқ икки давлат Бош вазирлари навбатдаги учрашув қачон бўлишини маълум қилмади.

Ҳиндистон ва Покистон 1947 йилда мустақилликка эришганидан бери икки давлат ўртасида уч марта уруш бўлган.

2008 йилда Мумбай шаҳрида амалга оширилган террор ҳужумида 166 киши нобуд бўлганидан сўнг Ҳиндистон ўзаро кескинликни юмшатиш борасидаги музокараларни тўхтатган.

Уч йиллик танафусдан сўнг сўзлашувлар жорий йил февралида қайта бошланган эди.
XS
SM
MD
LG