Линклар

logo-print
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки MoneyGram International ташкилотининг пул ўтказиш тизимига қўшилди.

Бу ҳақда MoneyGram International матбуот хизмати маълум қилди.

Бу билан хориждан ёки хорижга пул жўнатишни хоҳловчи ўзбекистонликлар учун хизмат кўрсатадиган шахобчалар сони кўпайди.

Хабарга кўра, яқин фурсатда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкнинг Ўзбекистондаги 90та бўлимида халқаро пул ўтказиш хизмати йўлга қўйилади.

Ҳозирда MoneyGram Ўзбекистонда 875та хизмат кўрсатиш шахобчасига эга.

Россия Марказий банки ўтган ой эълон қилган ҳисоботга кўра, 2011 йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 1 миллиард 67 миллион АҚШ доллари миқдорида пул жўнатилган.

Ўтган йилнинг шу даврида меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга 636 миллион АҚШ доллари жўнатган.
XS
SM
MD
LG