Линклар

logo-print

Сервер Жепаров Осиёнинг энг яхши футболчиси унвонига даъвогар


Ўзбекистон терма жамоаси сардори С.Жепаров.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори С.Жепаров.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва Саудия Арабистонинг “Ал-Шабоб” клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Осиё футбол федерациясининг 2011 йилги яхши футболчилар ўнлиги рўйхатига киритилди.

Бу рўйхатга кирганлар Осиёнинг энг яхши ўйинчиси унвони учун даъвогарлик қилади.

Айни рўйхатга Москванинг ЦСКА жамоаси ярим ҳимоячиси Кейсук Хонда ва Боруссия жамоаси ярим ҳимоячиси Синзи Кагава киритилган.

Эрондан Андраник Теймурян ва Хади Аҳили, Баҳрайдан Исмоил Абдулатиф, Бирлашган Арам Амирликларидан Исмоил Матар, Жанубий Кореядан Ку Жа Чхон ва Ем Ки Хун, шунингдек, Саудия Афрабистонидан Муҳаммад Нур ал-Хавсави ҳам Осиёнинг энг яхши футболчиси унвони учун даъвогарлик қилмоқда.

Осиё футбол федерацияси 23 ноябр куни Куала Лумпур шаҳрида Осиёнинг энг яхши футболчиси исмини эълон қилади.
XS
SM
MD
LG