Линклар

Лукас Пападемос Грециянинг янги Бош вазири бўлди


Греция Бош вазири Лукас Пападемос.

Греция Бош вазири Лукас Пападемос.

Европа Марказий банки собиқ вице президенти Лукас Пападемос Грециянинг янги Бош вазири деб эълон қилинди.

Пападемос Социалистлар партияси етакчиси Георгиос Папандреунинг ўрнини эгаллайди.

Греция сиёсий лидерлари ўртасида тўрт кун давом этган музокаралардан натижасида Лукас Пападемос мамлакат Бош вазири этиб тайинланди.

Сўзлашувларга Греция Президенти Каролос Папулиас воситачилик қилди.

64 яшар собиқ банкир етакчилик қиладиган Грециянинг янги бирлик ҳукумати еврозона давлатлари билан молиявий ёрдам тўғрисида эришилган келишувни тасдиқлаши керак бўлади.

Афина ҳукумати ва Европа раҳбарлари ўртасида эришилган келишувда евро ҳудуди давлатларининг 130 миллиард евролик ёрдами ва Греция ташқи қарзларининг 50 фоизидан воз кечилиши эвазига Греция ҳукумати ўз сарф-харажатларини қисқартириши ва халқ норозилигига сабаб бўлаётган ислоҳотлар, жумладан пенсия ва маошларни камайтириш ва минглаб давлат хизматчилари сонини қисқартириш каби ислоҳотларни амалга ошириши керак.
XS
SM
MD
LG