Линклар

Standard & Poor’s халқаро кредит агентлиги Ўзбекистон банк тизимининг ишончлилик даражасини бир поғонага кўтарди. Бу ҳақда Uzdaily.uz нашри хабар қилди.

Standard & Poor’s рейтингида мамлакатлар ишончлилик бўйича 1 дан 10 гача бўлган гуруҳларга бўлинади.

1-гуруҳ давлатлар хавф энг кам бўлган давлатлардир. 10-гуруҳга эса иқтисоди ва банк тизими энг кўп хавф остида бўлган давлатлар кирган.

Standard & Poor’s халқаро кредит агентлиги Ўзбекистон банк тизимининг ишончлилик даражасини 9-гуруҳдан 8-гуруҳга ўтказди.

Бу гуруҳда Ўзбекистон билан бир қаторда Қозоғистон, Грузия ва Латвия каби собиқ совет давлатлари бор.

Сешанба куни Ўзбекистон парламенти қонунчилик палатасининг бюджет қўмитаси бу йил мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши 8.4 фоизни ташкил этишини айтган.
XS
SM
MD
LG