Линклар

Панетта Эронга ҳарбий босимнинг ёмон оқибати ҳақида огоҳлантирди


U.S. -- Defense Secretary Leon Panetta (L) testifies before the House Armed Services Committee on Capitol Hill in Washington, DC, 13Oct2011

U.S. -- Defense Secretary Leon Panetta (L) testifies before the House Armed Services Committee on Capitol Hill in Washington, DC, 13Oct2011

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Эронга нисбатан ҳарбий босим ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида таъкидлади.

“Ўта эхтиёт бўлмоқ керак, вазиятга аралашувнинг нафақат Эрон, балки бутун минтақага таъсири бўлиши мумкин”, - деди Пентагон раҳбари.

Халқаро Атом энергияси агентлиги Теҳрон ядровий қуроллар яратишга уринаётганлиги ҳақида ҳисобот чиқарган эди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуга кўра, мазкур ҳисобот дунё ҳамжамияти Теҳронни ядровий қурол ишлаб чиқаришдан тўхтатиши кераклигини кўрсатади.

Исроил президенти Шимон Перес эса Эрон ядровий дастури билан боғлиқ муаммони ҳарбий йўл билан ҳал этиш ахтимоли ҳақида гапирган.

Исроил, Қўшма Штатлар ҳамда уларнинг иттифоқчилари Эроннинг ядро бомбаси ишлаб чиқаришга уринаётганини гумон қиладилар.

Расмий Теҳрон эса, бу шубҳа-гумонларни рад этади. Эрон ҳукумати ўз ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG