Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Россия раҳбариятини Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш борасида келишувга эришгани билан қутлади.

Ушбу ой Москва ва Тбилиси Россиянинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши шарт-шароитлари борасидаги муросавий битим борасида келишган эдилар.

Таъкидлаш жоиз, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар орасида фақат Грузия Россиянинг бу ташкилотга аъзо бўлиб киришига қаршилик қилаётган эди.

Оҳир оқибат Москва Тбилисий расмийлари билан бу борада ҳисоблашишига тўғри келди.

Эндиликда Россия келаси йил ёзидан Жаҳон савдо ташкилотига том аъзо бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG