Линклар

logo-print
Туркия шарқида қутқарувчилар 5.6 баллик зилзила натижасида вайроналар остида қолган одамларни қутқариш ишларини давом эттирмоқда.

Ван шаҳрида янгитдан юз берган зилзила оқибатида 10га яқин одам ҳалок бўлган.

Зилзила эпимаркази Ван шаҳридан 16 километр жанубдаги Эдремит туманида бўлган.

Шаҳарда йигирмадан зиёд бино қулаб тушган. Ўтган ой айни минтақада юз берган 7.2 баллик зилзила оқибатида 600 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

Ҳозирда минглаб одам ҳануз совуқда чодирларда жон сақлашмоқда.

Туркия ҳудуди сейсмик фаол минтақа ҳисобланади. 1999 йилда мамлакат шимоли ғарбида юз берган 7 баллик икки зилзилада қарийб 20 минг инсоннинг ёстиғини қуритган.
XS
SM
MD
LG