Линклар

АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича маслаҳатчиларидан бири Деннис Росс шахсий сабабларга кўра истеъфо бераётганини билдирди.

Форс кўрфази ва Жануб-ғарбий Осиё мамлакатлари бўйича ихтисослашган 62 яшар дипломат 2009 йилда Обама маъмуриятида иш бошлаган, ундан олдинги икки президент маъмуриятида ҳам ишлаган.

Кузатувчилар Барак Обама Яқин Шарқ бўйича маслаҳатчиларга ёлчимаётганини айтишади.

Шу йилнинг май ойида АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл лавозимидан истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG