Линклар

Грециядаги сиёсий ўзгаришлар АҚШ фонд биржаларини жонлантирди.

Пайшанба куни Европа Марказий банки собиқ вице президенти Лукас Пападемос Грециянинг янги бош вазири деб эълон қилиниши ортидан Dow Jones Industrial Average индекси 0,96 фоизга, S&P 500 1,02 фоизга, NASDAQ эса 0,80 фоизга кўтарилди.

АҚШнинг ташқи савдо балансидаги камомади сентябр ойида 43,1 миллиард долларни ташкил этгани ва бу кутилганидан уч миллиардга кам экани ҳақидаги хабарлар фонд биржаларидаги кўтарилишларга туртки бўлган яна бир омил сифатида кўрилади.
XS
SM
MD
LG