Линклар

Қозоғистонда бир гуруҳ депутатлар парламентни тарқатиб юборишни сўраб мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевга мурожаат қилдилар.

Мажлис депутати Нуртай Сабилянов ва парламентнинг яна 53 нафар депутати президентга мурожааатда келгуси парламентнинг кўп партиявий бўлишини таъминлаш ва ушбу жараённи тезроқ амалга ошириш учун жорий парламентни тарқатиб юборишни сўраганлар.

Ҳозирда Қозоғистон парламентини иқтидордаги Нур Отан партияси назорат қилади.

Қозоғистон парламенти 2008 йилда сайланган, кейинги сайловлар 2012 йилнинг июль ойида бўлиши режаланган эди.

Агар Назарбоев депутатларнинг мурожаатини мақулласа, навбатдан ташқари сайловлар келгуси йилнинг январ ойида ўтказилиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG