Линклар

logo-print
Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг асраб олган 8 яшар Муҳаммад исмли ўғлини ҳуқуқ-тартибот идоралари тортиб олишмоқчи.

Урлаеванинг айтишича, уч ойлигидан тарбиялаётган ўғли Муҳаммад Машуровни олиб кетгани кеча милиция ҳодими уни уйига келган.

“Милиция эшигимизни таққилатиб, Муҳаммад Машуровни болалар уйига олиб бориш унга буюрилганини айтди. Лекин, бу ҳақда ҳеч қанақа ҳужжат кўрсатмади. Уни ичкарига йўлатмадик”, - дейди Елена Урлаева.

Ҳуқуқ фаолига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимиятига аллақачон Муҳаммад Машуровни болалар уйига олиб кетиш талаби билан шикоят топширилган.

Арзчилар Уралева ўз эри билан боланинг зарурий тарбиясини бера олишмаяпти, деб шикоят қилганлар.

Шу йилнинг сентябр ойида унинг боласини мактабга қабул қилишдан бош тортишганида, у ўз боласининг ҳуқуқини ҳимоя қилган эди.

Ҳозирча бола Урлаева билан қолмоқда.
XS
SM
MD
LG