Линклар

logo-print
Тошкентнинг ҳамма туманларида фуқароларга янги биометрик паспорт берила бошланди.

Ўзбекистон ИИВнинг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига асосланиб Олам.уз порталининг хабар қилишича кўра, янги паспорт муқовасида паспортда биометрик маълумотлар борлигини кўрсатувчи белги туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра, янги биометрик паспорт олаётган фуқаролар энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида давлат солиғи тўлашлари керак бўлади.

Ҳозир Ўзбекистонда бир ойлик энг кам иш миқдори 56 минг 628 сўмни ташкил қилади.

Ўзбекистон пезидентининг 3 ноябр куни имзо чеккан фармонига мувофиқ 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда бир ойлик энг кам иш ҳақи миқдори 62 минг 920 сўмни ташкил этади.

Янги биометрик паспорт бериш икки босқичда амалга оширилади.

2011 йилга мўлжалланган биринчи босқичда янги паспорт вазирлик ва ташкилотлар ходимлари, шунингдек, хориждаги шахсларга берилади.

Бундан ташқари янги паспорт берилишини сўраб мурожаат қилганлар ҳамда паспорт алмаштирадиган ёшга етган Ўзбекистон фуқароларига ҳам биометрик паспорт берилади.

2012 – 2015 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда Республиканинг ҳамма фуқаролари қонунда белгиланган тартибда янги биометрик паспорт оладилар.
XS
SM
MD
LG