Линклар

logo-print
Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Сурия ҳукумати кучларини Ҳомс вилоятида ҳукуматга қарши намойишларни бостиришда “инсониятга қарши жиноятлар” содир этганликда айблади.

Қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон қилган 63 саҳифалик ҳисоботда апрел ойи ўртасидан август ойи ўртасига қадар бўлган муддатда хавфсизлик кучлари камида 587 нафар фуқарони ўлдиргани қайд этилган.

Ҳюман райтс уотч ташкилотининг Яқин шарқ бўлими директори Сара Лиҳ Витсон “Ҳомс Сурия ҳукумати амалга оширган шавқатсизликларнинг кичик бир намунаси” эканини таъкидлади.

22 давлат аъзо бўлган Араб лигасининг шанба куни бўладиган фавқулодда йиғилишида Сурия масаласи кўрилади.

Ҳюман райтс уотч ўз ҳисоботида Араб лигасини Сурияни ташкилот аъзолигидан чиқаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG