Линклар

logo-print

АҚШ ширкати Ўзбекистонга замонавий детекторлар сотмоқда


Тошкент аэропорти.

Тошкент аэропорти.

Ўзбекистон аэропортлар хавфсизлигини таъминлаш учун Американинг Implant Sciences корпорациясидан замонавий детекторлар сотиб олмоқда.

Ички хавфсизликни таъминлашда қўлланиладиган юқори технология ва цензорлар ишлаб чиқарадиган Implant Sciences ширкати портловчи моддаларни аниқлашда қўлланиладиган портатив Quantum Sniffer QS-H150 ускунаси ширкатнинг янги хародори Ўзбекистонга сотила бошланганини эълон қилди.

Istockanalyst нашри хабарига кўра, ўта сезгир, енгил ва ишлатиш учун қулай бўлган янги қурилма Ўзбекистон аэропортлари хавфсизлигини таъминлашда қўлланилади.

Хабарга кўра, хавфсизликни таъминловчи бундай замонавий техника Ўзбекистонга илк бор сотилмоқда.

Яқинда Implant Sciences ширкати Тошкентда ўз ваколатхонасига эга бўлган PS, LLC ширкатлари билан тақсимот ҳақида шартнома имзолаган.
XS
SM
MD
LG