Линклар

logo-print

Германияда Ал-Қоида ва ЎИҲ аъзоси суд қилинмоқда


Германияда Ал-Қоида ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига аъзоликда гумон қилинган 37 яшар Аҳмад Вали устидан маҳкама жараёни бошланди.

Лента.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Аҳмад Вали Германия фуқаросидир.

Немис прокурорларига кўра, у Покистондаги бир неча террорчилик лагерида тайёргарликдан ўтган.

Аҳмад Вали 2011 йил апрелида Кобул шаҳрида АҚШ ҳарбийлари томонидан қўлга олинган ва Германияга жўнатилган.

Террорчиларга алоқадорликда гумонланган Аҳмад Валининг Ҳамбург шаҳридаги исломий гуруҳларга алоқадорлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG