Линклар

logo-print
Германия Ташқи ишлар вазирлиги ва Германиянинг Гелмголц номидаги Ерни тадқиқ қилиш маркази Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Сейсмология институтига сейсмологик қурилма комплектини тошпирди.

Ўзбекистондаги Германия элчихонаси маълумотига кўра, 10 ноябр кунги маросимда Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчиси Волфганг Нойен ҳам иштирок этган.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, сейсмологик қурилма комплекти учта замонавий рақамли сейсмологик станция ҳамда сейсмик маълумотларни таҳлил қилувчи дастурдан иборат.

Германия берган қурилма ўрнатилиши билан “Тошкент” сейсмик станцияси Марказий Осиёдаги халқаро сейсмик станциялар тармоғига (CAREMON) уланади ва реал вақт режимида бутун Марказий Осиё минтақаси ҳамда дунёдаги зилзилалар тўғрисида маълумотлар олади ва тарқата бошлайди.
XS
SM
MD
LG