Линклар

logo-print
Россия расмийлари 100 дан зиёд тожикистонлик ноқонуний мигрант ватанига депортация қилинаётганини маълум қилди.

Россия Миграция хизматига таяниб, Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, улар “бир неча кун” ичида Тожикистонга жўнатилади.

Россия Миграция идораси маълумотига кўра, ҳар йили Россияга 700 минг тожикистонлик ишлаш учун келади.

Тожикистон фуқароларининг Россияга бориши учун виза талаб қилинмайди, аммо ишлаш учун рухсат олишлари шарт.

Россиядан депортация қилинганларга беш йил давомида мамлакатга қайта киришлари таъқиқланади.

Тожикистонлик мигрантларнинг аксари Москва шаҳри ва вилояти, шунингдек, Санкт Петербург шаҳарида ишлайди.
XS
SM
MD
LG