Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 ноябр куни ўз майдонида Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамаосини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг 49-дақиқасида ярим ҳимоячи Тимур Кападзе бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан меҳмонлар дарвозасига йўллаб ҳисобни очди.

Мазкур учрашув Футбол бўйича 2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон биринчилигининг 3-давра саралаш ўйинлари доирасида ўтказилди.

Пхенянда 11 октябр куни бўлиб ўтган беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Кореяни 1:0 ҳисобида доғда қолдирган эди.

15 ноябр куни Тошкентда бўлади навбатдаги ўйинда ўзбекистонлик футболчилар Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Жорий йилнинг 2 сентябрида бошланган ва 2012 йилнинг 29 февралига қадар давом этадиган беллашувлар натижасида “С” гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга чиқади.

“С” гуруҳида Ўзбекистон ва Шимолий Кореядан ташқари Тожикистон ва Япония терма жамоалари бор.
XS
SM
MD
LG