Линклар

Европа давлатларида паст даражада радиоактив модда топилди


Халқаро атом энергияси агентлиги сўнгги кунларда Европанинг бир неча давлати ҳудудида паст даражадаги радиоактив изотоплар аниқлангани аммо унинг манъбаси топилмаганини билдирди.

Қароргоҳи Венада жойлашган ташкилот мутахассислари фикрича, топилган “йод-131 изотопи даражаси жуда паст ва у жамоатчилик саломатлигига салбий таъсир этмайди".

Шунингдек, у Япониянинг ядровий фалокат юз берган Фукусима Дайичи атом электр станциясидан тарқалмаган, дейлади баёнотда.

Айни пайтда, Чехиянинг ядро хавфсизлиги ташкилоти октябр ойи охиридан бери ташкилотнинг бир нечта кузатув станциялари радиоактив йод-131 борлигини аниқлаб, БМТ агентлигидан унинг манъбасини аниқлашни сўраган.
XS
SM
MD
LG