Линклар

Туркияда кемани ўғирлаган жиноятчи йўқ қилинди


Туркиянинг Измит портида 11 ноябр куни ўғирланган кеманинг йўловчилари озод қилинди.

Шанба куни тонгда Туркиянинг махсус кучлари ўтказган амалиёт натижасида кемани эгаллаб олган босқинчи йўқ қилинди.

Операция пайтида 18 нафар йўловчидан бирортасига зиён етмади.

Истанбул вилояти ҳокими Ҳусайн Авни Мутлуга кўра, Туркия расмийлари жиноятчи ПКК, яъни, мамлакатда фаолияти таъқиқланган Курдистон ишчилар партияси аъзоси бўлганини тахмин қилмоқда.

Туркия расмийлари кемани ўғирлаган шахсда портловчи моддалар бўлгани ёки бўлмаганини ўрганмоқда.

Ундан олдин Измит портидаги йўловчи кемани ПККнинг беш жанггариси олиб қочгани ва уларда бомба борлиги хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG