Линклар

Қозоғистоннинг Жамбул вилояти маркази Тараз шаҳри марказида рўй берган портлаш ва отишмада полициянинг уч ходими нобуд бўлди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, портлаш 12 ноябр куни эрталаб шаҳар маъмурияти биноси яқинида содир бўлган.

Хабарларга кўра, шаҳарда отишма овози эшитилган. Бир неча вертолёт осмонга кўтарилган.

Аksakal.info Интернет портали портлашдан кейинги манзарани тасвирловчи видеолавҳани қўйди.

Гувоҳларга кўра, шаҳар маъмурияти яқинидаги портлаш ўша ерга яқин жойлашган ов милтиқлари сотадиган дўконга ҳужум қилинган пайтга тўғри келган.

Шанба куни эрталаб номаълум шахслар дўкон қоровулини ўлдирилиб бир неча қуролни ўғирлаб кетган.

Kazakhstan Today ахборот агентлиги Тараз шаҳридаги отишма қурол дўконини ўғирлаган шахсларни қўлга олиш пайтида содир бўлганини хабар қилди.

Бу сўнгги ҳафталар давомида Қозоғистонда рўй берган иккинчи зўравонлик воқеасидир.

Октябр ойи охирида Атирау шаҳрида содир этилган иккита портлаш пайтида ўзини портлатган бир худкуш нобуд бўлган.

Ҳужум учун масъулиятни “Ҳалифат аскарлари” гуруҳи ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG