Линклар

Италия парламенти бюджет ҳақидаги янги қонунни қабул қилганидан сўнг бугун Бош вазир Силвио Берлусконининг истеъфога чиқиши кутилмоқда.

Италия парламенти қуйи палатасининг бюджет қўмитаси жума куни мазкур қонун лойиҳасига жиддий ўзгартириш киритмай уни қабул қилган.

Ҳужжат Сенат аъзолари томонидан ҳам маъқулланиши кутилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси тақдири узил-кесил ҳал бўлганидан сўнг Бош вазир Силвио Берлускони Квиринал саройини тарк этиб президент Жоржо Наполитанога истеъфога чиққанлиги ҳақидаги аризасини топшириши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG