Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Теҳрон расмийларини Эрон ядровий қурол яратиш йўлида қатор ишларни амалга оширгани ҳақида БМТ агентлиги эълон қилган ҳисоботга бир неча кун ичида муносабат билдиришга чақирди.

Осиё Тинч океани давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг Ҳаваи штати пойтахти Хоналулу шаҳридаги йиғилишида сўзлаган Клинтон АҚШ Президенти Барак Обама маъмурияти ўз иттифоқчилари билан Эроннинг ядровий дастури борасида Теҳронга босимни кучайтириш хусусида маслаҳатлашув олиб бораётганини таъкидлади.

- Эрон масаласида, биз Эрон ҳукуматининг қуроллар билан боғлиқ фаолияти тўғрисида жиддий хавотирга сабаб бўлган ҳисоботни муҳокама қилдик. Эрон ўзининг ядровий дастури ҳақида нотўғри маълумотлар бермоқда ва бундай қуролни қўлга киритишга уринаётганини рад қилиб келмоқда.

Биз Эрон ҳукумати ҳисоботда кўтарилган жиддий масалаларга яқин кунларда жавоб беришини кутяпмиз. Қўшма Штатлар ўз ҳамкорлари ва иттифоқчилари билан Эронга босимни кучайтириш борасида маслаҳатлашувни давом эттиради, дея баёнот берди АҚШ Давлат котиби.
XS
SM
MD
LG