Линклар

Эроннинг Инқилоб посбонлари матбуот вакили Рамазон Шариф пойтахт Теҳрондан ғарбда жойлашган ҳарбий базада рўй берган портлаш оқибатида 27 киши нобуд бўлганини маълум қилди.

Шарифга асосланиб давлатга қарашли телевидение “қурол-аслаҳа омборларидан бирида содир бўлган портлаш” натижасида 27 киши ҳалок бўлганини хабар қилди.

Маълумотларга кўра, портлаш Теҳрондан ғарбда жойлашган Малард шаҳри марказидан 20 километр наридаги Бид Ғани базасида рўй берган.

Портлаш ҳаводан берилган зарба ёки ҳужум натижасида рўй бермаган.

Ўтган йил 12 октябр куни ҳам Эрон ғарбидаги Хўрамободда Инқилоб посбонларига тегишли ҳарбий омборда шу каби портлаш содир бўлган эди.
XS
SM
MD
LG