Линклар

Обама Тинч океани минтақасида эркин савдо ҳудуди яратишни таклиф қилди


АҚШ Президенти Барак Обама дунё иқтисодиёти суст ўсишига барҳам бериш учун Тинч океани минтақасида эркин савдо ҳудуди яратиш кераклигини айтди.

Обама буни АПЕК, яъни, Осиё Тинч океани лидерлари учрашувида айтди.

Ўзи туғилган Ҳаваи штати пойтахти Хоналулуда сўзлаган Барак Обама йиғилиш қатнашчиларига Американинг етакчилик ролини ошириши назарда тутилган Тинч океани ҳамкорлиги номли режанинг мақсадини баён қилди.

АҚШ раҳбари миллий валюта хусусида “қонунлар доирасида” иш юритмаса, Хитойга нисбатан жазо чоралари кўришга таҳдид қилди.

Ҳаваи учрашувидан кейин АҚШ президенти Тинч океани минтақасида жойлашган давлатларга тўққиз кунлик сафарини бошлайди.

Обама келаси ҳафта Индонезиянинг Бали оролида бўладиган Шарқий Осиё давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади.
XS
SM
MD
LG