Линклар

logo-print
Халқаро ҳамжамият Араб лигасини Суриянинг ташкилотга аъзолигини тўхтатгани ва ҳукуматга қарши намойишларни қуролли куч билан бостиришни давом эттираётган Дамашқ ҳукуматига қарши санкциялар жорий қилганини олқишламоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун эълон қилган баёнотда Араб лигаси қабул қилган қарорни “кучли ва жасоратли” қарор дея атаган.

АҚШ Президенти Барак Обама, Европа Иттифоқи, Британия ва Франция ҳам Араб лигасини олқишлади.

Араб лигаси иштирокида ишлаб чиқилган тинчлик режасига риоя қилмагани учун ташкилот Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши иқтисодий ва сиёсий санкциялар жорий қилинишини билдирди.

Айни пайтда Араб лигаси аъзо давлатларни Суриядан ўз элчиларини чақиртириб олишга даъват қилди.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойида ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери қарийиб 3,500 минг одам ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG