Линклар

Ўзбекистон самолётларида бизнес класс йўловчилари iPаd дан фойдаланмоқда


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 1 ноябрдан бошлаб биринчи ва бизнес классдаги йўловчиларга янги хизмат тури, яъни, парвоз пайтида iPad дан фойдаланиш хизматини йўлга қўйди.

Авиаширкатнинг Интернет сайтида маълум қилинишича, парвоз давомида йўловчиларга фойдаланиш учун вақтинча бериладиган iPad да аудио ва видео ёзувлар, кўплаб ўйинлар, ялтироқ журналларнинг электрон версияси бор.

Бундан ташқари йўловчилар iPad орқали авиаширкат ва Ўзбекистон, шунингдек, мамлакатнинг тарихий обидаларига оид маълумотлар билан танишиши мумкин бўлади.

1 ноябр куни Тошкент-Куала-Лумпур-Тошкент, Тошкент-Франкфурт-Тошкент ва Тошкент-Санкт-Петербург-Тошкент йўналиши бўйича биринчи ва бизнес классда учган йўловчилар iPad дан фойдаланди.

1 декабрдан бошлаб айни хизмат яна етти йўналиш, хусусан Тошкентдан Истанбул, Пекин, Бангкок, Шоржоу, Дубай, Москва, Киевга парвоз қилиб ортга қайтадиган самолётларда ҳам йўлга қўйилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG