Линклар

Россия ва Япония раҳбарлари учрашди


Курил тизимига кирувчи энг йирик Шикотан ороли, 2009 йил 26 сентябр.

Курил тизимига кирувчи энг йирик Шикотан ороли, 2009 йил 26 сентябр.

Россия Президенти Дмитрий Медведев ва Япония Бош вазири Ёсихико Нода Осиё-Тинч океани минтақаси хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Икки томонлама учрашув АҚШнинг Ҳаваи штати пойтахти Хоналулуда ўтаётган Осиё Тинч океани давлат раҳбарлари учрашуви доирасида бўлиб ўтди.

Нода Россия билан Япония ўртасида анча вақтдан бери бахсга сабаб бўлиб келаётган Курил ороллари муаммосини ҳал қилиш бўйича музокараларни давом эттириш кераклигини айтди.

Жанубий Курил оролларини Иккинчи жаҳон уруши охирида собиқ СССР ўз ҳудудига қўшиб олган.

Айни пайтда Медведев Япония раҳбарини савдо масалаларига сиёсий мақсаддан келиб чиқмаган ҳолда ёндошишга чақирди.
XS
SM
MD
LG