Линклар

logo-print

Ироқ армияси штаби бошлиғи Эронга борди


Эроннинг Инқилоб посбонлари кучлари қўмондони Муҳаммад Пакпур.

Эроннинг Инқилоб посбонлари кучлари қўмондони Муҳаммад Пакпур.

Ироқ армияси штаби бошлиғи генерал Бабак Зебарий Теҳрон ва Бағдодни ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга чақирди.

Зебарий буни Эроннинг Инқилоб посбонлари кучлари қўмондони Муҳаммад Пакпур билан Теҳрондаги учрашув пайтида айтди.

Инқилоб посбонларининг Интернет сайтига кўра, Зебарий Эрон ва Ироқ бир-бирига дўст ва қўшни давлат экани боис икки давлат яқин алоқаларга эга бўлиши кераклигини урғулаган.

Ироқ армияси қўмондонининг Эронга аввалдан эълон қилинмаган сафари АҚШ кучлари 2011 йил охирига қадар Ироқни тарк этишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда амалга ошмоқда.
XS
SM
MD
LG