Линклар

Марио Монти Италиянинг янги Бош вазири бўлди


Иқтисодий бўхрон пайтида тайинланган иқтисодчи Бош Вазир

Иқтисодий бўхрон пайтида тайинланган иқтисодчи Бош Вазир

Еврокомиссиянинг собиқ аъзоси, профессор Марио Монти номзоди Италия Бош вазири лавозимига расман илгари сурилди.

Италия президенти Джорджо Наполитанонинг якшанба кунги ўтказган кўп соатлик маслаҳатлашуви туфайли ана шундай қарорга келинди.

Бу қарорга асл касби иқтисодчи бўлган Марио Монти муносабат билдирди:

-Биз молиявий вазиятни соғломлаштиришга ¸иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг ошишига ва ижтимоий тенглик масалаларига эътибор қаратамиз.
Болалар олдида ҳам бурчлимиз. Биз уларга мутлоқо порлоқ ва умидли келажак ваъда қиламиз¸ деди янги Бош вазир.

Италия Бош вазири лавозимидан кетган Сильвио Берлускони, Марио Монти тартиб берадиган ҳукуматни қўллашини айтди.
Бу ҳукуматни Италиядаги бошқа сиëсий кучлар ҳам қўллайдиган бўлди.
68 яшар Марио Монти – университет профессори, ва Италиядаги энг обрўли иқтисодчилардан бири.
XS
SM
MD
LG