Линклар

Рассомни ўлдирмоқчи бўлган собиқ ўзбек милиционери озод бўлди


Собиқ ўзбек милиционерининг карикатурачи рассомни ўлдириш режаси тасдиқланмади.

Собиқ ўзбек милиционерининг карикатурачи рассомни ўлдириш режаси тасдиқланмади.

Ослода карикатурачи рассомни ўлдирмоқчи бўлган ва Норвегияда ўз исмини Давид Якобсен деб ўзгартирган асли тошкентлик собиқ милиция ходими Алишер Абдуллаев 15 ноябр кунги маҳкама олдидан қамоқдан озод қилинди.

Ўзбекистонлик гумондорнинг полицияга ўзи таслим бўлгани ва ҳужум режаси юзасидан айбсиз деб билингани боис Абдуллаев қўйиб юборилган.

Хитойлик уйғур Микаэл Давуд, ироқлик курд Шавон Содиқ Сайид Бужак ва Алишер Абдуллаев Пайғамбарнинг ҳажвий суратини нашр қилган Даниянинг Jyllands-Posten нашри рассоми Курт Вестегардга ҳужум қилишни режалаганликда айбланган.

Курт Вестегарднинг 2005 йилда нашр қилинган ҳажвий сувратлари ер юзидаги мусулмонларни оëққа қалқитган эди.
XS
SM
MD
LG