Линклар

Уч француз гаровдан озод қилинди


Саркози гаровдагиларни озод қилишда ҳисса қўшгани учун Уммон султонига миннатдорлик билдирди.

Саркози гаровдагиларни озод қилишда ҳисса қўшгани учун Уммон султонига миннатдорлик билдирди.

Яманда Ал Қоида билан боғлиқ жангарилар тарафидан гаровга олинган уч нафар Франция фуқароси озод қилинди.

Улар беш ой мобайнида гаровда ушлаб турилган эди.

Бир эркак ва икки аëлдан иборат уч французнинг озод қилинганини Франция президенти Николя Саркози эълон қилди.

Саркози гаровдагиларни озод қилишда ҳисса қўшгани учун Уммон султонига миннатдорлик билдирди.

Айни пайтда Яманга қўшни Уммон султонининг ҳолоскорлиги тафсилотлари айтилмади.

Инсонпарвар ëрдам элтувчи ташкилот ходимлари бўлган уч француз май охирида Яман жанубий шарқида ўғирлаб кетилган эди.

Гаровгирлар бу уч французни пул ундириш ниятида ўғирлагани тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG