Линклар

АҚШ Эрон бобида Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

Президент Барак Обама Россия, Хитой ва АҚШ Эрон ўз ядровий дастуридан қурол яратмаётганига ишонч ҳосил қилиш ниятида бирликда ҳаракат қилишга тайёр экани ҳақида баёнот берди.

Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Ҳавайида ўтган навбатдаги саммитида сўзлаган Барак Обама ўз маъмурияти рамийлари Россия ва Хитой раҳбарияти билан бу борада ҳамкорлик қилиш йўлларини маслаҳатлашишни кўзлаётганини айтди.

Бунга қадар Барак Обама ҳар икки давлат раҳбарлари билан сўзлашув ўтказди.

Обамага кўра, шу вақтга қадар Эроннинг ядровий дастурига оид ғарб давлатлари шубҳаларига ойдинлик киритишга қаратилган дипломатик уринишлар натижа бермаган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши шу вақтга қадар Эронга нисбатан 4 босқич санкция қўллади.

Россия ва Хитой бу санкцияларни қувватлаб келган эди. Аммо, ҳозирги маълумотларга кўра, ҳар икки давлат кейинги босқич санкцияларни қўллаш ниятида эмас.
XS
SM
MD
LG