Линклар

logo-print

Толиблар ҳукумат режасини қўлга киритганини иддао қилмоқда


Афғонистон Ички ишлар вазири Ҳаниф Атмар.

Афғонистон Ички ишлар вазири Ҳаниф Атмар.

Афғонистонда Толиблар ҳукумат режалаштираётган миллий учрашувларга оид хавфизлик режасини қўлга киритганини иддао қилмоқда.

Толиблар веб сайтида эълон қилган баёнотда айтилишича, уларда ҳукумат режалаштираётган учрашувларнинг ўтказиладиган жойи ва вақтига оид аниқ харита бор.

Шунингдек, Толиблар хавфсизлик масаласига оид барча маълумотлар рўйхатига ҳам эга эканини айтмоқда.

Аммо, Афғонистон ҳукумати бу иддаоларни асоссиз, дея инкор қилди. Ички ишлар вазирлигига кўра, Толибларнинг қўлидаги маълумотлар сохтадир ва бу билан улар афғон халқини чўчитишга уринмоқда, холос.

Миллий сулҳга қаратилган учрашувлар Кобулда 16 ноябр куни бошланиши кутилмоқда. Унда 2 мингга яқин маҳаллий етакчи ва сиёсатчининг иштирок этиши айтилган.
XS
SM
MD
LG