Линклар

logo-print

Россиянинг Тожикистондаги элчиси Душанбега қайтди


Тожикистонда қамалган рус учувчилари Владимир Садовничий ва Алексей Руденко.

Тожикистонда қамалган рус учувчилари Владимир Садовничий ва Алексей Руденко.

Россия Федерациясининг Душанбедан чақиртириб олинган элчиси Юрий Попов 14 ноябр куни эрталаб Тожикистонга қайтди.

Элчи 11 ноябр куни Душанбеда президент Имомали Раҳмон билан рус учувчилари Владимир Садовничий ва Эстония фуқароси Алексей Руденко 8,5 йилга қамалгани ортидан суҳбатлашганидан кейин Москва уни чақириб олган эди.

Учувчиларнинг Тожикистонда қамалиши Россия-Тожикистон алоқаларида тарангликни вужудга келтирди.

Сўнгги хабарларга кўра, Россия ҳудудида яшаб, ишлаётган тожикистонлик фуқароларни оммавий тарзда депортация қилиш жараёни бошланган.

Бу ҳаракатлар бугун ўнлаб тожикистонлик меҳнат муҳожири Тожикистоннинг Москвадаги элчихона биноси олдида намойиш уюштирган.

Элчихона матбуот бошлиғи Мурод Бўрибоев уларга амалий ёрдам мақсадида кечаю-кундуз ишловчи штаб тузилганини айтди.

Тожик дипломатининг билдиришича, айни пайтда 205 нафар тожикистонлик фуқаро Москва шаҳридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида тутиб турилибди.
XS
SM
MD
LG