Линклар

Афғонистон расмийлари шу ҳафтада бўлиши кутилаётган ҳукумат доирасидаги учрашувлар маскани яқинида эҳтимолий худкуш ўлдирилганини айтмоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Сиддиқ Сиддиқий портловчи модда солинган халтани олиб келган шахс учрашув белгиланган чодирлардан бирининг яқинида ўлдирилганини маълум қилди.

Якшанба куни Толиблар Лоя Жирғада бўладиган учрашувлар хавфсизлигига оид ҳукумат режасини қўлга киритганини даъво қилган эди.

Афғонистон Разведка хизмати матбуот вакили Лутфуллоҳ Машъал Толиблар иддао қилган ҳужжатни сохта, деди.

- Биз буни мутлақо инкор қиламиз. Бу бизнинг режа эмас. Толибларнинг буни интернетда эълон қилишидан ягона нияти одамларни Лоя Жирғадаги йиғилишда қатнашишдан қайтаришдир, - дейди матбуот вакили.

Толиблар билан тинчлик сулҳига ва шунингдек, АҚШ билан узоқ муддатли муносабатлари муҳокамасига қаратилган Лоя Жирғада бўладиган халқ учрашуви 16 ноябр куни Кобулда бошланади.
XS
SM
MD
LG