Линклар

Туркманистон ва Покистон раҳбарлари муҳим келишув имзолади


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов ва Покистон президенти Осиф Али Зардорий ўртасида Исломободда ўтган учрашув.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов ва Покистон президенти Осиф Али Зардорий ўртасида Исломободда ўтган учрашув.

Бугун Туркманистон ва Покистон раҳбарлари Марказий Осиёдан борадиган бир неча миллиард долларлик табиий газни Жанубий Осиёга етказиб берадиган газ қувури устидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди.

Бу мазмундаги келишув Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов ва Покистон президенти Осиф Али Зардорий ўртасида Исломободда бўлган учрашувда имзоланди.

Узунлиги 1 минг 680 километрлик қувури орқали йилига 27 миллиард метр куб миқдоридаги табиий газни Туркманистоннинг Давлатобод газ конидан Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга узатиш кўзланмоқда.
XS
SM
MD
LG