Линклар

Брюсселда Ўзбекистон ва ЕИ расмийлари учрашуви бўлди


Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский.

Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский.

Европа Иттифоқига раислик қилаётган Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский етакчилигида 14 ноябр куни Брюсселда Ўзбекистон-ЕИ ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлгани хабар қилинмоқда.

ISRIA ахборот сайти берган хабарга кўра, учрашувда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга доир стратегияси муҳокама қилинган.

Шунингдек, расмийларнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини ҳам муҳокама қилиши айтилган эди.

Йиғинда Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев, Ташқи иқтисодий алоқалар, сармоя ва савдо вазири Равшан Ғуломов ва Адлия вазири Ниғматулла Йўлдошев иштирок этгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG